Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

(Хор қилувчи азоб бордир). Яъни, шундай азобки, ўз эгасини (азобланаётган кишини) хорланиш ва таҳқирланишга гирифтор қилади ва уни ҳечам тарк этмайди. У куфр аҳлига хосдир.


Шунга биноан яҳудлар ўзларини ўзлари Аллоҳнинг азобига тутиб берган бўладилар. Улар Аллоҳ Пайғамбар с.а.в.га нозил қилган Қуръонга куфр келтириб, ўзларини ўзлари исроф қилишди, ҳавога совуришди. Улар ўз жонларини куфр ва азобга сотишди. Жонларини бериб, кофирликни, азобланишни олишди. Нақадар аянчли савдо. Киши ўз жонини бериб, унинг эвазига жаҳаннамда абадий қолишни олса-я! Фойдали савдо кишининг ўз жонини Аллоҳнинг ризосига, барқарор жаннат неъматларига сотишидир. Буларнинг савдоси эса зиёнли, зарарли савдодир.


بِئْسَمَا اشْتَرَوْاْ بِهِ أَنفُسَهُمْ أَن يَكْفُرُواْ بِمَا أنَزَلَ اللّهُ

(Аллоҳ нозил қилган нарсага кофир бўлишлари сабабли улар(яҳудийлар) ўзларини энг ярамас нарсага сотдиларъни имон ўрнига куфрни сотиб олдилар)).
(إِشْتَرَوْا بِهِ أَنْفُسَهُمْ ). Яъни, ўзларини, ўз жонларини сотдилар. Бу сўзлар сотиш ва сотиб олиш маъносида келади. Қайси маънода келаётганини қарина белгилайди. Агар бу феълларнинг исноди жонга берилса (яъни, бу феълларининг эгаси, фоили жон бўлса), (شرى ) ёки (اشترى ) бўлиб келишидан қатъий назар, сотди маъносини англатади. Чунки жоннинг эгаси ўша кишининг ўзидир. Уни сотиб олди маъносида қўллаб бўлмайди. Лекин агар фоил бошқа бўлса, масалан, Зайд Амрдан жонини сотиб олди, дейилса, бу сўздан Зайднинг жони эмас, Амрнинг жони тушунилади ва бу ердаги феъл сотиб олди, маъносини англатади. Аллоҳ Таолонинг мана бу гапи ҳам шу маънодадир.


وَمِنَ النَّاسِ مَن يَشْرِي نَفْسَهُ ابْتِغَاء مَرْضَاتِ اللّهِ
– „Одамлар орасида Аллоҳ ризолиги йўлида ўз жонини берадиган зотлар ҳам бор. Аллоҳ бандаларига ғамхўр, меҳрибондир“.                                       [2:207]
Яъни, ўз жонини Аллоҳнинг йўлида сотди.


إِنَّ اللّهَ اشْتَرَى مِنَ الْمُؤْمِنِينَ أَنفُسَهُمْ وَأَمْوَالَهُم بِأَنَّ لَهُمُ الجَنَّةَ
– „Албатта, Аллоҳ мўминларнинг жонларини ва молларини улардан жаннат баробарига сотиб олди“.                                                                       [9:111]
Яъни, улардан жонларини жуда катта баҳога – жаннатга киритиш эвазига сотиб олди.


فَبَآؤُواْ بِغَضَبٍ عَلَى غَضَبٍ

(Бас, ғазаб устига ғазаб билан қайтдилар). Яъни, шу қилмишлари туфайли ғазаб устига ғазаб билан қайтдилар. Жуда қаттиқ ғазабга

 

144-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204